Линклар

logo-print

Барқтабасовга айблов эълон қилинди


Қирғизистонда Урмат Барқтабасов деган шахс ва унинг 26 тарафдори қўлга олиниб, уларга оммавий тартибсизликлар уюштириш ва ҳокимиятни босиб олишга уринганлик тўғрисида айблов эълон қилинди.

Барқтабасов ва унинг тарафдорлари пайшанба куни Бишкекда ўтказган митинг милиция кучлари томонидан тарқатиб юборилди. Намойишчиларни тарқатиш учун милиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди.

Митинг иштирокчилари Барқтабасовни бош вазир лавозимига тайинлашни талаб қилдилар.

Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева Барқтабасов ва унинг тарафдорлари мақсади ҳокимиятни босиб олиш бўлган, деди.

Қирғизистон ички ишлар вазири Қубат Байболов Барқтабасовнинг қўлга олинганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG