Линклар

logo-print

Халқаро Амнистия: "Азимжон Асқаров зудлик билан озодликка чиқарилиши лозим!"


"Виждон тутқуни Азимжон Асқаров зудлик билан озодликка чиқарилиши лозим". Бу талаб Халқаро амнистия ташкилотининг 5 август кунги баёнотида битилган.

Ташкилотга кўра, Қирғизистон маъмурлари виждон тутқуни Азимжон Асқаровнинг қийноққа солинаётгани тўғрисидаги маълумотларни текшириш талабини рад этган.

Жалолободлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаров 15 июн куни ҳибсга олинган эди.

Ташкилот баёнотида айтилишича, Асқаров 13 июн куни Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида қуролли гуруҳнинг тинч аҳолига ўқ отгани ва милиция ходимларининг бу қуролли гуруҳни тўхтатишга ҳаракат қилмаганини видеотасвирга олган ва айнан мана шундай далилларни йиққани учун ҳам милиция томонидан қўлга олинган, ҳибсхонада қийноққа солинмоқда.

Халқаро амнистиядан ташқари бошқа бир қатор нуфузли халқаро ҳуқуқ ташкилотлар¸ жумладан, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги ҳам Қирғизистон раҳбариятига мурожаат қилиб¸ Азимжон Асқаровни озод қилишни сўраган¸ бироқ бу сўровларнинг барчаси жавобсиз қолмоқда.

Азимжон Асқаров июн воқеаларидан сўнг қамоққа олинган ёки қувғин қилинаётган қирғизистонлик ўнлаб таниқли ўзбеклардан бири, холос.
XS
SM
MD
LG