Линклар

logo-print

Хиросима фожиаси қурбонлари хотирланди


Япониянинг Хиросима шаҳрида инсоният тарихида биринчи бор атом бомбаси портлатилишидан ҳалок бўлганлар хотирасига мотам маросими бўлиб ўтди.

Мазкур маросимда илк бор АҚШ, Буюк Британия ва Франция юқори мартабали расмийлари иштирок этдилар.

Бугунги хотира тадбирида, шунингдек 75 давлат вакиллари ва БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ҳам қатнашди.

65 йил муқаддам, 2- жаҳон уруши чоғида АҚШ учоғи Хиросима шаҳрига атом бомбаси ташлаган эди. Портлаш ва унинг оқибатларидан 140 минг нафар атрофида одам ҳалок бўлган.

Хиросимига қилинган ҳужумдан уч кун ўтиб, АҚШ Япониянинг яна бир шаҳри Нагасакига ҳам иккинчи атом бомбасини ташлаган. Ушбу шаҳарда ҳам бир неча минг киши портлаш қурбони бўлган¸ юз минглаб одам нурланиш касалига чалинган эди..
XS
SM
MD
LG