Линклар

logo-print

Губернатор Громов аҳолини ҳушёрликка даъват қилди


Москва вилояти губернатори Борис Громов ташаббуси билан ўрмонларда олов ёқаётган ёки сунъий равишда Москва учун хос бўлмаган жазирама иссиқда қуриб қолган шох-шаббага ўт қўяётган шахсларни аниқлашда ёки қўлга олишда кўмаклашган шахсларга 50 минг рублдан мукофот берилишини эълон қилди.

Губернатор қабулхонасидан олинган маълумотга кўра, мукофот пули айби фақат суд жараёнида исботланган шахсларни аниқлашга ëрдам берганларгагина берилади.

Фавқулодда вазият эълон қилинган Москва вилояти туманларида 3,5 минг милиция ходими ёнғин оқибатида юзага келган вазиятни тартибга солиш билан шуғулланмоқда.

Ўтган кун давомида милиция ходимлари томонидан ёнғинга қарши режимни бузганларга нисбатан 90 маъмурий протокол тузилган.
XS
SM
MD
LG