Линклар

Полшада янги президент қасамёдга келтирилди


Полшада Бронислав Коморовский мамлакат президенти сифатида қасамёдга келтирилди.

Янги президентни қасамёдга келтириш маросими мамлакат парламенти биносида бўлиб ўтди. Унда мамлакатнинг собиқ президентлари Леҳ Валенса, Александр Квасневский, ҳукумат вакиллари ҳамда парламент депутатлари иштирок этдилар.

Қасамёддан сўнг нутқ сўзлаган Бронислав Коморовский ўз олдига қўйган режалар хусусида гапириб, Россия билан ҳамкорликсиз минтақада барқарор ривожланиш бўлмаслигини алоҳида таъкидлади.

"Фуқаролик платформаси" партияси томонидан кўрсатилган номзод¸ Сейм маршали Бронислав Коморовский 4 июл куни бўлиб ўтган президенти сайловида ғалаба қозонган эди.

Полшанинг аввалги президенти Леҳ Качинский Россияда 10 апрел куни учқич ҳалокати оқибатида нобуд бўлгач¸ мамлакатда президентлик сайлови эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG