Линклар

Бағдодда полициячиларга ҳужум қилинди


Бағдоднинг турли туманларида содир этилган портлашлар оқибатида полициянинг бир ходими нобуд бўлди, 20дан ортиқ киши тан жароҳати олди.

Пойтахтдаги портлашлардан биринчиси шиалар истиқомат қилувчи Козимия туманида рўй берган. Ушбу портлаш оқибатида 11 киши, жумладан полиция икки ходимининг тан жароҳати олгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра¸ кўп ўтмай Бағдод марказида амалга оширилган кучли портлаш оқибатида полиция ходими нобуд бўлган¸ камида тўрт киши тан жароҳати олган.

Расмийларнинг билдиришича, бугунги портлашларда асосан полиция ходимлари нишонга олинган.

XS
SM
MD
LG