Линклар

Москвада иссиқ туфайли ўлим даражаси ортди


Россия пойтахти Москвада биргина июл ойи давомида ўлим даражаси 50 фоизга ортди.

Москва ҳокимияти вакили Евгения Смирнова сўзларига кўра, июл ойида Москва бўйлаб 14 340та ўлим ҳолати қайд этилган.

Айтилишича, 2009 йилнинг июл ойида ушбу рақам 4 824 ҳолатни ташкил қилган. Смирнованинг айтишича, ҳаво ҳароратининг кескин ошиб кетиши пойтахтдаги ўлим даражасининг ортишига сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG