Линклар

Покистон президенти Лондонда музокаралар ўтказди


Покистон президенти Осиф Али Зардорий бугун Лондонда Буюк Британия Бош вазири Дэвид Камерон билан музокаралар ўтказди.

Учрашувдан сўнг журналистлар олдида чиқиш қилган Зардорий ва Камерон икки давлат ўртасидаги алоқалар муҳим эканини алоҳида таъкидладилар.

- Бу дўстлик ришталари нима бўлишидан қатъий назар ҳеч қачон узилмайди. Яхши-ёмон кунлар кунлар ўтиб кетади, аммо Покистон ва Британия барча қийинчиликларга қарши бирга еткама-елка туради, деди Покистон президенти.

Лондондаги учрашув чоғида, шунингдек яқинда Покистонда рўй берган сув тошқинлари ва унинг оқибатларини баратараф этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Дэвид Камерон Британия ҳукумати Покистонга ёрдам беришга тайёр эканини маълум қилди.

Бундан икки ҳафта муқаддам Ҳиндистонга сафар қилган Британия Бош вазири қилган чиқишларидан бирида Покистон ҳукуматини Афғонистон масаласида икки юзламачилик сиёсати юритаётганлик - бир томондан Афғонистонда барқарорлик ўрнатишга қаратилган АҚШ ва НАТО уринишларини қўллаб¸ бошқа томондан толибларни қувватлаëтганликда айблади.

XS
SM
MD
LG