Линклар

АҚШ Давлат департаменти расмийси Бишкекка келди


АҚШ Давлат котибининг ноқонуний наркотиклар савдоси ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш масалалари бўйича ёрдамчиси Дэвид Жонсон Бишкекка сафар қилди.

АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси тарқатган хабарга кўра, Жонсон Қирғизистон Ички ишлар вазири Қубатбек Байболов, Адлия вазири Аида Салянова¸ қирғиз жамоатчилиги вакиллари ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Қирғизистондаги намояндалари билан учрашишни режалаштирган.

Пайшанба куни эса Бишкек яқинидаги қишлоқлардан бирида пойтахтда қурултой ўтказишга уринган юзлаб шахс хавфсизлик кучлари томонидан тарқатиб юборилди.

Ушбу норозилик намойишини уюштирган собиқ амалдор Урмат Барқтабасов ва унинг 26 нафар сафдоши қўлга олинди.

Уларга оммавий тартибсизликлар уюштириш ва ҳокимиятни босиб олишга уринганлик тўғрисида айблов эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG