Линклар

logo-print

Тожикистон Ташқи ишлар вазири Тошкентга келди


Тожикистон Ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий Тошкентга сафар қилмоқда.

“Ховар” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Зарифий 7 август куни Тошкентда “Марказий Осиё+Япония” форматида ўтказиладиган Ўзбекистон, Япония ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Мазкур мажлис чоғида Марказий Осиё ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинади.

Тошкент сафари чоғида Ҳамрохон Зарифий Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Япония Ташқи ишлар вазири Окада Кацуя билан икки томонлама музокаралар олиб боради.

XS
SM
MD
LG