Линклар

Россия ўрмон ёнғинларига қарши курашни давом эттирмоқда


Россияда ўрмон ёнғинларини бартараф этиш уринишлари ҳануз давом эттирилмоқда.

Мамлакатнинг бир нечта вилоятида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида шу кунгача 50 дан ортиқ киши нобуд бўлди.

Айни дамларда Россия пойтахти Москвани қалин тутун қоплаб олган, бу эса маҳаллий аҳоли учун талайгина муаммоларни туғдирмоқда.

АҚШ, Германия ва Франция ўз фуқароларини Москва ва ёнғин рўй бераётган вилоятларга режалаган сафарини бекор қилишга чақирмоқда.

Москва халқаро аэропортида ўнлаб парвоз бекор қилинди, кўплаб рейслар эса бошқа шаҳарларга йўналтирилди.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари эса фуқароларни ташқарига чиқмаслик ва кўчага чиққан тақдирда ниқоб тақиб юришни тавсия қилди.

Сўнгги хабарларга кўра, Россия ўрмонларидаги ёнғинни ўчириш ишларига 150 мингдан ортиқ шахс, юзлаб ўт ўчириш техникаси ва ўндан ортиқ авиатехника жалб қилинган.
XS
SM
MD
LG