Линклар

logo-print

Покистонда сув тошқинлари кўлами кенгаймоқда


Покистоннинг Синдҳ вилоятида минтақада давом этаётган сув тошқинлари муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Вилоятда бир миллионга яқин шахс хавфсиз жойга эвакуация қилинди, Инд дарёси қирғоқида жойлашган юздан ортиқ қишлоқ сув тагида қолди.

Сув тошқинлари эндиликда Покистоннинг шимоли-ғарбий вилоятларига кўчмоқда.

Сўнгги икки ҳафта давомида ёққан кучли ёмғир ортидан рўй берган сув тошқинлари ва ер кўчкиларида Покистонда камида 1600 киши нобуд бўлди. Табиий офатдан салкам 14 миллион киши жиддий зарар кўргани эълон қилинди.

Покистон бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний сув тошқинлари муносабати билан мамлакат инфраструктурасига ниҳоятда катта зарар етказилганини таъкидлаб, халқаро ҳамжамиятни табиий офат оқибатларини бартараф этишда кўмаклашишга чақирди.
XS
SM
MD
LG