Линклар

logo-print

Туркияда ҳарбийлар озодликка чиқарилди


Туркияда давлат тўнтариши амалга оширишда гумон қилиниб қўлга олинган бир гуруҳ ҳарбийлар Истанбул маҳкамаси қарори билан озод қилинди.

20 июл куни Туркияда 196 киши, жумладан, тўрт нафар истеъфодаги ҳарбий қўмондонга Исломий қарашдаги ҳукуматни ҳокимиятдан ағдариш учун давлат тўнтариши амалга ошириш тайёргарлигига алоқадорлик бўйича айблов эълон қилинган эди.

968 саҳифадан иборат расмий айбловда улар 2003 йилда мамлакатда тартибсизлик юзага келтириш орқали ҳукуматни ағдариб, ҳокимият тепасига ҳарбийларни олиб келишни режалаганлари билдирилган.

Бироқ бугун Истанбул маҳкамаси адвокатлар сўрови билан айбланувчиларни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни бекор қилди.

Хабарларга кўра, бугун озод қилинганлар орасида Туркия қўшинларининг амалдаги 25 нафар генерали ҳам бор.
XS
SM
MD
LG