Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:32

Толиблар хорижликларни қатл қилди


Афғонистонда жангарилар томонидан ўлдириб кетилган хорижликларнинг миллати аниқланди.

Бадаҳшон вилояти полиция бошқармаси раҳбарининг билдиришича, ўлдириб кетилган шахслардан олти нафари америкалик ва бир нафари германиялик бўлган. Ҳозирча яна бир шахснинг миллати аниқлангани йўқ.

Маълум бўлишича, хорижликлар билан бирга икка нафар маҳаллий таржимон ҳам жангарилар томонидан отиб кетилган.

Расмийларга кўра, жасадлар жума куни Куран Ва Мунжон туманида топилган. Айни пайтда Афғонистонда фаолият юритаётган халқаро кўмак ташкилоти ўлдириб кетилган шахслар ўз ходимлари бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Ташкилот вакилларига кўра, хорижлик тиббиёт ходимлари Нуристондан Бадаҳшон вилоятига сафар қилаётган бўлган.

Бундан бир оз аввал Толибон матбуот вакили Зиёдуллоҳ Мужоҳид хорижликлар ва уларнинг таржимони НАТО фойдасига жосуслик қилгани ва насронийликка даъват қилгани учун қатл қилинганини маълум қилганди.
XS
SM
MD
LG