Линклар

Покистон сув тошқинлари билаш курашмоқда


Покистонда давом этаётган кучли ёмғир мамлакатда рўй берган сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш ишларида жиддий муаммо туғдирмоқда.

Расмийларга кўра, об-ҳаво шароити ёмон бўлганлиги боис қутқарув ишларида қатнашаётган ва сўв тошқинларидан зарар кўрган аҳолига ёмдам етказиб бераётган вертолётлар парвози номаълум муддатга тўхтатилган. Шанба куни Покистоннинг Синдҳ вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилиниб, миллионга яқин киши хавфсиз жойга эвакуация қилина бошлади.

Инд дарёси соҳилида жойлашган бир қанча қишлоқ сув тагида қолди. Маҳаллий расмийлар яқин кунлар ичида минтақада рўй бераётган сув тошқинлари кўлами янада кенгайиши ва бунинг оқибатида минглаб хонадон ва бир неча минг гектар экин майдонлари сув тагида қолиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.

Айни пайтда НАТО қўмондонлиги Покистон ҳукуматига табиий офат оқибатларини бартараф этишга ва жабр кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами етказиб беришга кўмаклашишга ваъда берди.

Буюк Британияга сафар қилаётган Покистон президенти Осиф Али Зардорий Бирмингейм шаҳрида бир гуруҳ фаоллар танқидига учради. Намойишчилар оддий покистонликлар сув тошқинлари билан курашаётган бир пайтда, Зардорийнинг Европага сафар қилишини кескин қораладилар.
XS
SM
MD
LG