Линклар

Хитойдаги ер кўчкиси қурбонлари сони ортмоқда


Хитойнинг Тибет минтақасида ёққан кучли ёмғир ва унинг ортидан рўй берган ер кўчкилари оқибатида 80дан ортиқ киши нобуд бўлди.

Синхуа агентлиги тарқатган хабарга кўра, ер кўчкилари Гансу вилоятининг Ганнан Тибет мухтор округида рўй берган. Хитой Бош вазири Вен Жиабао бугун табиий офат рўй берган ҳудудга сафар қилди.

Мамлакат телевидениесига кўра, ҳозирда ер кўчкилари рўй берган ҳудудда 2 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолган.

Айни пайтда табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларига ҳарбийларнинг жалб қилингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG