Линклар

Тошкент Ташқи ишлар вазирлар йиғинидан қониқиш ҳосил қилди


7 август куни Тошкентда “Марказий Осиё+Япония” форматида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Япония ташқи ишлар вазирларининг мажлиси бўлиб ўтди.

Тошкентдаги ушбу мажлис чоғида Марказий Осиё ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Учрашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида чиқиш қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов расмий Тошкент “Марказий Осиё+Япония” форматида бўлиб ўтган мажлис натижаларидан қониқиш ҳосил қилганини маълум қилди.

Маълум бўлишича, Тошкентдаги учрашув чоғида 2006 йилнинг июн ойида Токиода қабул қилинган иш режасини амалга оширишни давом эттириш ҳамда Япония кўмагида минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири 7 август куни ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Қозоғистон ташки ишлар вазири Қанат Саудабаев билан учрашди.

Қозоғистон ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви чоғида икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожи ва томониларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилган.
XS
SM
MD
LG