Линклар

Домодедово ва Внуково аэропортлари парвозларни қайта тиклади


«Домодедово» аэропортида 2 кундан буён тўхтатилган парвозлар бугундан бошлаб қайта амалга оширила бошлади.

Сўнги икки кун давомида парвозларнинг тўхтатилиши натижасида аэропортда 2 мингдан ортиқ йўловчи тўпланиб қолган эди.

Аэропорт расмийси Сергей Извольскийга кўра, Россиянинг бир қатор вилоятларида ёнғиндан тарқаётган қуюқ тутун барча йўловчи учқичлар парвозининг тўхтатилишига сабаб бўлган.

- Натижада 26 йўналишда учишга ва 10 та қўнишга бўлган рейслар тўхтатилди. Ҳозирча барча самолетлар қўшимча аэродромларга жўнатилмоқда, - деди Домодедово аэропорти расмийси.

Айнан шундай ҳолат бугунги кунда Внуково аэропортида ҳам кузатилди. Бу ерда ҳам бир қанча рейслар тўхтатилиб, куннинг иккинчи ярмида қайта тикланди.

Экологик вазияти бироз яхшироқ бўлган Шереметево аэропорти кундалик режага кўра ўз ишини давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG