Линклар

Чехияда сув тошқинлари оқибатлари бартараф этилмоқда


Чехиянинг Либерец вилоятида рўй берган сув тошқини оқибатида камида уч киши нобуд бўлди яна уч киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.

Сув тошқинларига Чехия ҳудуди бўйлаб ёғаётган кучли ёмғир сабаб бўлган.

Шанба куни давомида Либерец вилоятининг бир нечта шаҳарчаси аҳолиси хавфсиз жойга эвакуация қилинди. Бир нечта аҳоли пункти сув остида қолгани, кўприклар ва уйларнинг вайрон бўлгани ҳам хабар қилинди.

Мамлакат президенти Вацлав Клаус табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида бугун Либерец вилоятига сафар қилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сув тошқинларидан кўрилган зарар бир неча ўн миллион кронни ташкил этиши мумкин.

Сув тошқинлари, шунингдек, Полшада ҳам кузатилди ва сўнгги хабарларда айтилишича, уч киши табиий офат қурбони бўлган, юзлаб одам бошқа жойга кўчирилган.
XS
SM
MD
LG