Линклар

Россия: ёнғин ўчоғи камайди


Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлигига кўра, ҳозирги кунда мамлакат бўйлаб 176 минг гектар ўрмон ёнмоқда ва бу рақам аввалги кунларга қараганда анча кам кўрсаткичдир.

Нижний Новгород вилоятида ёнғин тахдиди муносабати билан маҳаллий болалар оромгоҳларидан бирида дам олаётган 200дан ортик киши хавфсиз жойга кўчирилди. Ўрмон ёнғинларини бартараф этиш ишларида ҳарбийлар ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Россия Мудофаа вазирлигига кўра, ҳарбийлар Москва, Нижний Новгород, Рязан ва Владимир вилоятларидаги ёнғинлар рўй бераётган ҳудудларга сув етказиб бериш мақсадида жами 170 км узунликда қувур ётқизган.

Пойтахт Москва эса иккинчи кун қалин тутун ичида қолмоқда. Бу эса ўз навбатида москваликлар ва пойтахт меҳмонлари учун талайгина муаммоларни тўғдирмоқда.

XS
SM
MD
LG