Линклар

CTC Media Ўзбекистонда ўз фаолиятини тўхтатди.


Россиянинг кўнгилочар телевидениеси орасида илғор ҳисобланмиш CTC Media ширкати Ўзбекистонда ўз лойиҳаларини тўхтатганлигини эълон қилди.

CTC Media матбуот котиби Екатерина Осадчая ширкатнинг Ўзбекистондаги тармоғи ҳисобланмиш “СофтТС” лойиҳаси фойда келтирмагани боис ёпилганини билдирди.

СТС раҳбарияти Ўзбекистонда ўз фаолиятини тўхтатиш орқали холдингнинг МДҲ мамлакатлари бўйича ўртача кўрсаткични кўтаришга ўринмоқда.

Айтиш жойизки, “СофтТС”- бу CTC Mediaнинг Ўзбекистонда Гулнора Каримовага тегишли экани даъво қилинаётган «Terra Group» холдинги билан ҳамкорликда 2007 йилда тузилган ширкатдир. У

нинг таркибига «Радио Terra» ва «Замин» радиостанциялари, «Марказ ТВ» телеканали, «PanTerra» реклама агентлиги ҳамда «BellaTerra» ва «BabyTerra» журналлари кирган.

СТС Mediaнинг мазкур лойиҳадаги улуши 51 % ташкил этган.
XS
SM
MD
LG