Линклар

Афғонистон: талофотлар сони ортмоқда


Афғонистондаги мустақил инсон ҳуқуқлари қўмитасига кўра, жорий йил давомида мамлакатда рўй берган зўравонликлар ва тўқнашувлар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 1300дан ортиғи нобуд бўлган.

Кўмита расмийларининг билдиришича, шу вақт мобайнида қайд этилган ўлим ҳолатларининг қарийиб 68 фоизи Толибон жангарилари зиммасига тўғри келади. Афғонистон ҳукумат кучлари ва НАТО қўшинлари зиммасига эса 23 фоизи тўғри келган.

Айни пайтда НАТО қўмондонлиги Афғонистон жанубида содир этилган портлаш ва отишма чоғида халқаро кучларнинг беш аскари, жумладан, америкалик икки аскар нобуд бўлганини маълум қилди.

Жорий йил давомида Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликларда халқаро кучларнинг жами 422 нафар аскари нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG