Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:29

Ҳиллари Клинтон Афғонистондаги қотилликларни қоралади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Афғонистонда тиббий гуманитар миссия ходимларининг ўлдирилишини "ўта жирканч ваҳшийлик", деб атади.

Афғонистондаги гуманитар миссиянинг аксари хорижликлар бўлган ўнта ходимининг жасади жума куни Бадахшон вилоятида топилган эди.

Бадахшон вилояти полиция бошқармаси раҳбарининг билдиришича, ўлдириб кетилган шахслардан олти нафари америкалик, бир нафари британиялик, яна бир нафари германиялик ҳамда икки нафари афғон фуқаролари бўлган.

Маълум бўлишича, хорижликлар билан бирга икка нафар маҳаллий таржимон ҳам жангарилар томонидан отиб кетилган.

Қатор Европа давлатлари етакчилари ва НАТО раҳбарияти ҳам бу қотилликни қоралаб чиқишди. Қотиллик юзасидан жавобгарликни Толибон зиммасига олди.

Толибон матбуот вакили Зиёдуллоҳ Мужоҳид хорижликлар ва уларнинг таржимони НАТО фойдасига жосуслик қилгани ва насронийликка даъват қилгани учун қатл қилинганини маълум қилди. Ҳозирда Афғонистон Ички ишлар вазирлиги қотиллик юзасидан тергов ҳаракатларини бошлаб юборган.

- Толибон ушбу тиббий-гуманитар миссияни жосус ва миссионерлар деб атаган. Аслида ундай эмас. Ўлдирилган бу шахслар Афғонистоннинг энг чекка қисмларида аҳолига текин тиббий хизмат кўрсатиб келган кўнгиллилар бўлишган, деди бу борада ўз муносабатини билдирган АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Карл Эикенберри.
XS
SM
MD
LG