Линклар

logo-print

Гуантанамо тутқуни устидан маҳкама жорий ҳафтада бўлиб ўтади


Пентагон расмийлари Гуантанамо маҳбуси бўлган канадалик Умар Ҳадра устидан маҳкама эртага бошланишини билдирди.

Ҳадра Афғонистонда америкалик аскарни ўлдирганликда айбланиб, 2002 йил Афғонистонда 15 ёшлиги пайтида ҳибсга олинган эди.
У умрбод қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

Шунингдек, ушбу ҳафта Гуантанамодаги ҳарбий комиссия Ал-Қоида раҳбари Усома бин Ладиннинг тан қўриқчиси деб кўрилган суданлик Иброҳим Аҳмад Маҳмуд ал-Қосий ишини кўриб чиқади.

АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйга келгач, Кубадаги террорчиликда гумонланаётган махбуслар сақланадиган Гуантанамо қамоқхонасини ёпишни ваъда қилган, аммо ҳали бу ваъдасини устидан чиққани йўқ.
XS
SM
MD
LG