Линклар

Россияда ўрмон ёнғинлари кўлами камайди


Россия Фавқулодда ҳолатлар вазири Сергей Шойгу мамлакатнинг айрим минтақаларида ўрмон ёнғинларини бартараф этиш билан боғлиқ вазият яхшиланганини маълум қилди.

Вазир сўзларига кўра, ўт ўчирувчилар Мордова, Липецк, Владимир, Белгород вилоятлари ва Татаристонда рўй берган ўрмон ёнғинларини муваффақиятли бартараф этишга муваффақ бўлган. Бироқ Нижний Новгород ва Москва вилоятларида вазият кескинлигича қолмоқда.
Фавқулодда ҳолатлар вазирлигига кўра, вилоятлардаги торф ёнғинларини бартараф этиш учун камида бир ҳафта вақт керак бўлади.

Россия пойтахти Москва уч кундан бери қалин тутун ичида қолмоқда. Оқибатда, Москва аэропортларида парвозлар бир муддат тўхтатиб қўйилди.


XS
SM
MD
LG