Линклар

Афғонистонда зўравонликлар давом этмоқда


НАТОга кўра, Афғонистон жанубида содир этилган портлаш оқибатида америкалик аскар нобуд бўлган, ҳамда толиблар билан рўй берган тўқнашув чоғида жангарилар вояга етмаган болакайни отиб қўйган.

НАТО қўшинлари матбуот вакили Майкл Жонсон сўзларига кўра, америкалик ҳарбий якшанба куни Кунар вилоятидаги назорат пунктига қилинган ҳужум чоғида ҳалок бўлган. Жангарилар ҳужуми чоғида икки болакайга ўқ теккан, улардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган иккинчиси эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Якшанба куни Афғонистондаги мустақил инсон ҳуқуқлари қўмитаси жорий йил давомида мамлакатда рўй берган зўравонликлар ва тўқнашувлар оқибатида, тинч аҳоли вакилларидан 1300дан ортиғи нобуд бўлгани тўғрисида ҳисобот эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG