Линклар

Жангариларни ёллаган масжид ёпилди


Германиянинг Гамбург шаҳрида АҚШдаги 2001 йил 11 сентябр ҳуружларини амалга оширган шахслар қатнаган маҳаллий масжидлардан бири ёпилди.

Германия расмийларига кўра, Гамбург шаҳридаги Тоиба масжиди бугун эрта тонгда ёпилган.

Маълум бўлишича, Ал-Қудс номи билан ҳам танилган мазкур масжидда АҚШдаги қўрорувчилик амалиётларини содир этган шахслар тўпланган ва жангариликка ёлланган.

Германияда чиқадиган "Фокус" газетаси мамлакат хавфсизлик хизмати вакилининг “шаҳардаги мазкур масжид янги жангариларни ёллаш марказига айланди”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Хавфсизлик хизмати вакилларининг билдиришича, Тоиба масжидига қатнаган айрим шахслар ҳозирги пайтда Ўзбекистондаги радикал жангариларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш лагерига бориб қўшилган.

XS
SM
MD
LG