Линклар

logo-print

Москвада ўлим ҳолатлари кўпайди


Москва Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмийси ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетгани оқибатида Россия пойтахтида қайд этилаётган ўлимлар кўлами сўнги ҳафта давомида икки баробарга ортганини маълум қилди.

Андрей Селцовскийга кўра, одатда Москвада кунига 360-380та ўлим ҳолати қайд этилган бўлса, сўнги кунлар мобайнида бир кунда камида 700та ўлим ҳолати рўйхатга олинмоқда. Москвада ҳаво ҳарорати 35 даражадан юқори сақланиб қолмоқда ва икки кун аввал шаҳарни қоплаган тутун ҳануз тарқагани йўқ.

Пойтахт аҳолиси эса кўчада ниқоб тақиб юришга мажбур бўлмоқда.

-Бу дахшат, кўчада туришнинг имкони йўқ, тутун шунчалик қалинки, кўзлар ҳам оғриб қолмоқда. Лекин нима ҳам қила олар эдик, ишга боришимиз керак,-дейди москвалик аёллардан бири.

XS
SM
MD
LG