Линклар

Индонезияда таниқли мулла қўлга олинди


Индонезия полицияси терроризмга алоқадорликда гумон қилиб, таниқли мулла Абубакр Баширни ҳибсга олди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, мулла Башир Индонезиянинг ғарбий минтақаларида фаолият юритаётган экстремистик гуруҳга адоқалорликда айбланмоқда. Маълум бўлишича, бу гуруҳ мамлакат ҳудуди бўйлаб қўпорувчилик амалиётлари содир этиш ва президент Сусило Бамбанг Юдҳойонога суиқасд уюштиришни режалаштирган.

Абубакр Башир 2002 йилда Бали оролларида содир этилган портлашларга алоқадорликда айбдор, деб топилиб, 2004 йилда озодликдан маҳрум қилинган эди. Бироқ 2006 йида у озодликка чиққан. Ўшанда ҳам Индонезия ҳукумати мулла Баширни 2002 йилги қўпорувчилик амалиётини содир этган гуруҳга раҳнамолик қилганликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG