Линклар

logo-print

Эркин микрофон - Ўш яқинида яна бир ўзбек ўлдирилди

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Бу ҳақда хабар берган новқатлик тингловчиларимиздан бири раҳматли Сайдулло аканинг Ўш-Қизилқия йўлида машинасидан сув ичгани тушган пайтида ваҳшийларча калтаклаб ўлдирилганини ҳикоя қилиб берди.


Белўрикдаги қотиллик

Ўш вилоятининг Янги Новқат қишлоғидан телефон қилган Муҳаммадназир ака бизга бир қотиллик хабарини берди.

- 6 август куни кечки пайт¸ Сайдулло ҳожи деган акахонимиз бор эди¸ ўша Ўш-Қизилқия трассасида келаëтганда¸ Белўрик қишлоғида шуни тўсиб олиб¸ уриб ўлдиришган қирғизлар. Жуда ваҳшийларча уриб пачақлашиб ташлашган. Ерга қўйдик.

Озодлик: Раҳматли Сайдулло ҳожи ака ким эди?

- Раҳматли Сайдулло ҳожи ака бурун магазинчи бўлиб ишлаган эди союз даврида. Ҳозир машина олиб¸ шу билан кира қилиб тирикчилигини ўтказаëтган одам эди. 60 ëшлар эди чамаси. Белўрик қишлоғида бу киши сув ичгани тушган машинасидан. Ўша ерда уриб ўлдириб қўйишган¸ дейди Муҳаммадназир ака.

Бу ҳодисани текшириш учун Новқат туман полициясига қилган мурожаатимиз бесамар бўлди.


Уй-жойга муҳтожман

дейди Олтиариқдан қўнғироқ қилган тингловчимиз.

- Фарғона вилояти¸ Олтиариқ туманидан. Турар-жой¸ ер масаласида телефон қилаëтган эдик. Мана президентимиз яқинда олти сўтикданга имзо чекдику турар жой беришга. Бизда шунақа ерларни пулга сотиб юборишаяпти. Ўшани оддий халқ ололмаяпти. Тўртта келин ўтиради уйда. Шунга уй керак. Сизлар орқали тепадагиларга етказиб¸ яхши томонга айлантирмоқчимиз бу ердаги ерни сотиб юбораëтган одамларни. Порахўрлик қилмасдан¸ ерни сотмасдан керакли одамларнинг ўзларига беришса¸ халқ ҳам тинч бўларди. Булар сотиб¸ СНБ акаларимиз ўтирибди ана¸ нима деймиз шу. Сизлар орқали президентимизга етказмоқчиман¸ дейди олтиариқлик суҳбатдош.


Оëқ ости бўлган тамға

Бухоронинг Қоракўл туманида қурилаëтган коллеж биносининг кираверишидаги йўлакка Ўзбекистон гербидаги тимсол туширилган ва бу тимсол ҳар куни оëқ ости бўлмоқда¸ дейди суҳбатдошимиз.

- Мен Бухоро вилояти¸ Қоракўлданман. Қурилаëтган коллежлар борку¸ мана шуларнинг кирган жойига оëқ тагига мармардан саккиз бурчакли эмблемамиз борку¸ ўшани қўйишаяпти. Оëқ остига қўйилмаса керак дейман. У бир муқаддас нарса. Муқаддас белги. Деворгами¸ яхши кўзга кўринадиган жойга қўйса яхши бўларди. Коллежга ëки мактабга эшикдан кирасизку. Кирган жойда катта қилиб¸ ишқилиб мана шуни босиб ўтиш керакда. Оëқ остига қилиб қўйишаяпти шуни. Бу тўғри келмаса керак. Саводсизликми бу ëки маънавий қашшоқликми¸ дейди қоракўллик суҳбатдош.

Душманлар суратини оëқ ости қилиш анъанаси тарихда бор нарса. Масалан Бағдоддаги Ар-Рашид меҳмонхонаси йўлагига АҚШ президенти Буш расми туширлган бўлиб¸ келган меҳмонлар бу расмни тепкилашга мажбур бўлган. Аммо Буш Саддам назаридаги душман тимсоли эди. Қоракўлдаги коллеж Ўзбекистонга тегишлику.


Каримов ўлим ҳукмини тикласин

дейди Пешкудан телефон қилган Меҳринисо опа Раҳимова.

- Сиз Озодлик каналиданми?

Озодлик: Шунақа.

- Бухородан телефон қилаяпман. Бухоронинг Пешку районидан. Раҳимова Меҳринисоман. Фақат битта илтимос. Мени она сифатида ҳурмат қилсангиз¸ Ислом Каримов бнилан уласангиз. Нима учун одам ўлдирган одамни ўлдирмаяпти? Олдин ўлимга ўлим бор эди. Шуни нимага олиб ташлаганини билмоқчиманда. 17 яшар Нуржон деган ўғлимни Наврўз деган билан Комил деган бача ўлдириб кетишди. Суд бўлди. 22 йилдан қамашди. Ислом Каримов билан уласангиз. Нима учун бу ўлдирган одамни ўлдирмаяпти? Каримов билан гаплашмоқчиман. Нима учун БухГАИга бизнинг Бухоро вилояти прокурори билан суди чора кўрмаяпти? Қайтиб келаëтганда Умид деган ГАИга пора сифатида телефонини бериб ўтган. ГАИ “Бу машина кимники?” деган. “Бу Нуржоннинг машинаси. Онаси бизга берди” деган. Улар боламни ўлдириб¸ унинг 300 долларлик телефонини ГАИга беришади. ГАИ пора сифатида олиб буларни ўтказиб юборади. Нима учун БухГАИга бизнинг Бухоро вилояти прокурори билан суди чора кўрмаяпти? Икки марта Каримовга бордим. Аризамни ҳам қабул қилмади¸ ўзимни ҳам киргани қўймади¸ дея ўз дардини баëн қилди Меҳринисо опа.

Раҳимованинг ўғли ўтган йили икки талончи тарафидан ўлдирилиб¸ 22 йилга кесилган. Ўғрилардан пора олган ДАН ходимига эса чора кўрилмади¸ дейди Меҳринисо опа.

Суд материалларига кўра¸ Меҳринисо опанинг ўғли киракашлик билан шуғулланган. У машинасига чиққан икки нафар наркоман бола тарафидан талончилик мақсадида ўлдирилган. Меҳринисо опанинг эри Россияга ишга кетиб номаълум сабабларга кўра оламдан ўтган.


Нега Шаҳрисабз ҳокими яхшию Қамашиники ëмон

дейди Қамашидан телефон қилган чорвадор Ҳасан ака.

- Мен Қашқадарë вилояти¸ Қамаши туманиданман. Қамаши тумани ҳокимининг устидан шикоят қилмоқчиман. Муҳаммадиев Рашид дейдилар. 2005 йил 1 майда Мирзиëев томонидан тасдиқланган эди. Шаҳрисабз тумани ҳокими Ўктам Хидиров ҳам 1 майда тасдиқланган эди. Иккалови бир кунда тасдиқланган эди. Ҳозирги вақтда Шаҳрисабз тумани ҳокими билан Қамаши туман ҳокимининг орасида жуда катта фарқ ëтибдида. Шаҳрисабз тумани ҳокими Ўктам Хидиров эрталаб туриб кўчаларга сув сепиб¸ бозорни кўриб¸ бозорни тоза¸ озода¸ нон¸ мева-чева ҳаммаси пластикка сотилаяпти алоҳида бозор нархида. 6000 дан мол гўшти сотилаяпти пластик билан. Фермерлар сўйиб топшираяпти. Одам борса¸ кўнгли очилади.

Бизнинг Қамаши туманининг бозорлари шундай кир¸ ифлос¸ сув топа олмайсиз. Бирор марта пластикка савдо бўлмайди. Ҳозир ҳамма халқ пластикка ўтган. Буларга бир нарса олиб бўлмайди. Халқ жуда қийналиб қолган. Мана мен чорвачилик фермерман. Менинг столбадаги симимни икки марта ўғирлаб кетди. Трансформаторни ўғирлаб кетди. Ҳоким бирор марта ўйланмайдики шу одамга иқтисодий томондан ëрдам қилайлик деб. Бизда ҳозир мол гўшти 9500 сўмга чиқди¸ 10 минг бўлди. Қўй гўшти 12 минг бўлиб кетаяпти. “Мен фермерларга ëрдам қилай. Улар келажакда халқнинг гўштини кўтарсин” деган гап Муҳаммадиевда йўқ. Шаҳрисабз тумани фермерларни мана гўшт чиқариб сотиб ëтибди. Бундай кўрсанг¸ одам баҳринг очилади. У ҳам ҳоким¸ бу ҳам ҳоким. Орада 50 километр. Мана шунинг учун куйганимдан¸ ëнганимдан¸ юрагимни бўшатиб олиш учун¸ халқ кўрсин қайси ҳоким қандай ишлаяпти. Нима учун Шаҳрисабз тумани ҳокими юрагим деб ишлайдию¸ бу одам пул деб ишлайди? Шунга ачинаяпман¸ дейди чорвадор Ҳасан ака.

******************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG