Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:57

АҚШ қуролли кучлари раҳбарияти таркиби сийраклашади


АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс мамлакат қуролли кучлари таркибида ўнлаб раҳбарлик лавозимлари қисқартирилишини билдирди.

Душанба куни Вашингтондаги матбуот анжумани пайти Гейтс, шунингдек, Виржиния штатининг Норфолк қисмида жойлашган бирлашган кучлар қўмондонлиги тугатилиши ҳамда АҚШ мудофаа вазирлиги буюртмаларини бажарувчи пудратчилар таркиби 10 фоизга қисқартирилиши мумкинлигини ҳам маълум қилди.

Пентагон раҳбарига кўра, режаланаётган бу қисқартишлар АҚШ қуролли кучлари тизимидаги маблағларни тежаш мақсадини кўзлайди.
XS
SM
MD
LG