Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:02

Россияда бу йил буғдой ҳосили ҳар қачонгидан кам


Россияда бу йил буғдойдан 60 миллион тонна ҳосил олиниши мумкин. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Владимир Путин ҳукумат мажлисида таъкидлади.

Жаноб Путинга кўра, бу кўрсаткич кутилганидан анча кам ва четга бир дона ҳам буғдой сотмаслик ҳақидаги қарор кучда қолишини англатади.

Йил оҳирига қадар четга буғдой экспорт қилмаслик ҳақидаги ҳукумат қарори ўтган ҳафта қабул қилинган эди.

- Кимдир 21 ёки 31 декабрни кутаётган бўлса, чакки қилади. Қарор жорий йилги йиғим-терим натижалари асосидагина бекор қилиниши мумкин, деди Путин.

Россияда кузатилаётган қурғоқчилик буғдой ҳосилдорлигининг кам бўлишига олиб келди. Ўтган йили Россияда буғдойдан 97.1 миллион тонна ҳосил олинган эди.

Россиянинг харидорлари асосан ун маҳсулотлари истеъмол этувчи Марказий Осиё давлатлари саналади. Бу йил буғдой ҳосилдорлигининг кам бўлишига оид башоратлар Ўзбекистонда ун нархининг ошиб кетишига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG