Линклар

Толиблар ҳомиладор аёлни қатл этди


Афғонистон шимолий-ғарбида толиблар ҳомиладор аёлни эрига бевафолик қилганликда айблаб, жамоатчилик олдида қатл этган.

Боғдиз вилояти полиция вакили Абдул Жаббор Солиҳнинг билдиришича, ҳалок бўлган эридан бева қолган Биби Санобар исмли 40 яшар аёл отиб ўлдирилишидан аввал елкасига 200 дарра урилган.

Аёлни қатл этиш якшанба куни толиблар назоратидаги Гадес ҳудудида амалга ошган. Афғонистон мустақил инсон ҳуқуқлари комиссияси раҳбари Симо Самар аёлнинг қатл этилиши ҳақида шундай деди:

- Бу инсон ҳуқуқларининг энг қўпол бузилишидир. Агар ҳақиқатан ҳам аёл бевафолик қилган бўлса, у судга тортилиши керак эди. Афғонистонда маҳкамалар бор ва шу маҳкамалар орқали қонун асосида у жазоланиши мумкин эди. Дала қўмондони ҳакамлик қилишга ҳақли эмас, деди Симо Самар.
XS
SM
MD
LG