Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:47

Халқаро кўмак миссияси Афғонистонни тарк этмоқчи эмас


Афғонистондаги халқаро инсонпарварлик ташкилоти ўн нафар ходими толиблар тарафидан ўлдирилганига қарамай, мамлакатда фаолиятини давом эттиришини билдирди.

Душанба куни Қобулда қилган чиқишида ташкилот раҳбари афғон элига тиббий ёрдам кўрсатиш борасида ҳукуматдан рухсат олинганини билдирди.

Афғонистондаги гуманитар миссиянинг аксари хорижликлар бўлган ўнта ходими жасади жума куни Бадахшон вилоятида топилган эди.

Қотиллик юзасидан жавобгарликни Толибон зиммасига олди. Толибон матбуот вакили Зиёдуллоҳ Мужоҳид хорижликлар ва уларнинг таржимони НАТО фойдасига жосуслик қилгани ва насронийликка даъват қилгани учун қатл қилинганини маълум қилди.

Аммо ташкилот раҳбари қўли остидаги ходимлар насронийликни тарғиб этиш билан эмас, балки беморларга тиббий ёрдам бериш билан шуғулланганлар, холос. Халқаро кўмак миссияси деб аталувчи ташкилот Афғонистонда ҳукуматнинг расмий рухсати билан 1966 йилдан бери фаолият юритиб келади.
XS
SM
MD
LG