Линклар

Осиё давлатларида сув тошқинлари давом этмоқда


Хитой шимолий-ғарбида ёғингарчиликлар боис юзага келган кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 337 га етган, 1148 одам бедарак йўқолган, 45 минг одам эвакуация қилинган.

Покистонда сўнгги 80 йил ичида энг даҳшатли деб кўрилаётган сув тошқинлари оқибатида бир ярим минг одам нобуд бўлди. Табиий офат милионлаб одамни бошпанасиз қолдирди.

Ҳиндистоннинг Кашмир ўлкасида 140 дан зиёд одам кўчки остида қолиб, ҳалок бўлди.

Сув тошқинлари боис Шимолий Кореяда 10 минг одам бошпанасиз қолди.
XS
SM
MD
LG