Линклар

logo-print

Қирғизистонда парламент сайлови куни эълон қилинди


Қирғизистон ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева 10 октябр куни мамлакатда парламент сайлови ўтказиш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Ундан аввал Қирғизистон жанубида жорий қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди.

Ҳукумат матбуот вакили Фарид Ниёзов Ўш ва Жалолобод шаҳарлари шунингдек уларга туташ ҳудудларда жорий қилинган коммендантлик соати 10 августдан бекор қилинганини баён қилди.

Қирғизистон жанубида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасидаги июн ойида рўй берган этник зўравонликлар оқибатида расмий маълумотларга кўра камида 350 киши, асосан ўзбеклар ўлдирилган.

400 мингдан ортиқ ўзбеклар уйларини ташлаб хавфсиз жойларга қочишга мажбур бўлган.

Қирғизистон жанубида июн ойида фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди.
XS
SM
MD
LG