Линклар

logo-print

Саудияда ижтимоий ҳаражатлар кўпаяди


Саудия Арабистонида мактаблар, касалхоналар, турар жой бинолари ва янги инфратузилмалар қуриш лойиҳалари учун 5 йилга мўлжалланган 385 миллиард долларлик тараққиёт дастури тасдиқланди.

Ўтган йили мамлакатда ишсизлар сони 10,5 фоизга етганидан сўнг 86 яшар Саудия Қироли Абдуллоҳ ҳукуматига нисбатан янги иш жойлари яратиш, кўпайиб бораётган аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун янги уй жойлар қуриш борасида босим кучайиб бормоқда.

Ҳозирда Саудия аҳолисининг учдан икки қисмини 30 ёшга етмаган ёшлар ташкил этади.

Саудия ҳукуматининг янги дастури учун аввалгисига қараганда 67 фоиз кўпроқ маблағ ажратилган.
XS
SM
MD
LG