Линклар

Бедаво касалликни аниқлашнинг янги усли топилди


Белгиялик олимлар хотира муаммосига учраган беморлар Альцгеймер касаллигига чалиниши ёки чалинмаслигига аниқ ташхис қўйишнинг янги услубини ишлаб чиққанларини айтмоқда.

Олимларга кўра, умуртқа суюқлигидаги оқсил миқдорини текширишга асосланган янги услуб шу пайтгача бедаво ҳисобланган касалликни давалашда янги имкониятларни очиши мумкин.

Бу маълумот АҚШда чиқадиган машхур “Нейрология архивлари” номли илмий журналда чоп этилди.

Альцгеймер касаллиги асосан кекса одамларда учрайди.

Касаллик одатда унинг аломатлари кўзга ташланишидан тахминан 10 йил олдин бошланган бўлади.

Альцгеймер аниқ экани маълум бўлган пайтда касалликнинг мияни шикастлаган қисмини даволаш имкони қолмайди.
XS
SM
MD
LG