Линклар

logo-print

Парламент сайловлари Қирғизистонга барқарорлик олиб келадими?


Сайловда мағлуб бўлганлар ўз тарафдорларини кўчага олиб чиқади, демоқда таҳлилчилар

Сайловда мағлуб бўлганлар ўз тарафдорларини кўчага олиб чиқади, демоқда таҳлилчилар

Қирғизистон парламент сайловлари 10 октябрга белгиланди. Ҳукумат Қирғизистон жанубидаги вазият яхшилангунига қадар сайловлар кунини эълон қилишдан тийилиб турди. Озодликнинг Марказий Осиё бўйича шарҳловчиси Брюс Панниер бўлажак сайловларга оид саволларга жавоб берди.


Савол: Қирғизистонда 10 октябр куни сайлов ўтказилиши эълон қилинди. Нега айнан ҳозир? Ўзи 2007 йилнинг декабрида сайловлар ўтказилмагнмиди?

Жавоб: Ҳақиқатан, Қирғизистон 2007 йилда парламент сайловини ўтказган эди. Мамлакатнинг қисқа тарихи ичида бирнчи марта собиқ президент Қурманбек Бакиевни ёқловчи “Ақ Жол” партияси иқтидорга келди. “Ақ Жол” партияси ёрдамида Бакиев ҳокимиятнинг асосий қисмини ўз назоратига оилш имконини берадиган конституциявий ўзгартишларни амалга оширди.

Бакиев апрел ойида халқ ғалаёни натижасида ҳокимиятдан ағдарилди ва муваққат ҳукумат парламентни тарқатиб юборди. Июн ойида муваққат ҳукумат уюштирган референдумда халқ ҳокимият тизгинларини парламентга беришга қаратилган янги конституцияни маъқуллади ва Марказий Осиёда биринчи парламент республикасининг яратилишига йўл очиб берди. Янги конституциянинг қабул қилингани, боз устига аввалги парламентнинг тарқатиб юборилгани янгитдан парлмент сайловини ўтказишни тақазо қилади.

Савол: Бунда парламент тузилмаси ўзгарадими?

Жавоб: Ҳа, аввалги парламент 90 ўриндан иборат бир палатали парламент эди. Янги парламентда 120та ўрин бўлади, лекин ҳеч бир партия 65 ўриндан кўпроғига эгалик қила олмайди. Бу ҳеч бир партия парламентдаги бошқа партия билан коалиция тузмасдан ҳокимиятни назорат қила олмайди, деганидир.

Шунингдек, бунинг яна бир муҳим жиҳати Қирғизистон тарихида биринчи марта парламент мамлакатни бошқарадиган бош вазирни сайлади. Президент лавозими Германия ёки Чехиядаги каби номинал аҳамиятга эга лавозимга айланади.

Савол: Бўлажак сайловларда нечта сиёсий партия ва ҳаракатлар қатнашиши мумкин?

Жавоб: Аҳолиси 5,4 миллион бўлган Қирғизистонда 148та сиёсий партия ва ҳаракат рўйҳатга олинган. Табиийки, бу партиялар ёки ҳаракатларнинг барчаси ҳам бу сайловларда иштирок эта олмайди. Аслида, бу партияларнинг ярмидан анча камроғига сайловда иштирок этиш ҳуқуқи берилишини аниқ айтиш мумкин. Аксарият таҳлилчилар беш ёки олти партиядан ортиғи парламентда жой эгаллай олмаслигини башорат қилмоқда.
Савол: Бу партиялар каттами? Уларнинг дастурлари бир-биридан қанчалик фарқ қилади?

Жавоб: Қирғизистондаги сиёсий партия ёки ҳаракатларнинг бир нечтасидагина ўн минг атрофида аъзоси бор холос. Партиялар дастурларига келсак, Қирғизистондаги сиёсий маданият бир шахснинг обрўъси билан белгиланади, яъни одамлар партияни унинг платформасидан кўра, партияга етакчилик қилаётган шахсга кўпроқ аҳамият қаратади. Масалан, одамлар “Ор-Номус” партияси учун овоз берганда, улар аслида партия учун эмас унинг етакчиси Феликс Қуловга овоз бериши эҳтимоли кўпроқдир. Бу нарса бошқа нуфузли сиёсатчилар – “Ота Макон” партияси етакчиси Ўмирбек Текебоев, Социал Демократик партия етакчиси Олмос Ўтамбоев ва бошқаларга ҳам тегшилидир. Шу сабабдан партиялар дастурлари жуда муҳмл бўлади ва сайловчи у ёки бу партия етакчиси айтаёган гапларга асосланиб, партия сиёсати ҳақида хулоса чиқаришига тўғри келади.

Шу боис, партиялар ва ҳаракатлар парламентда ўринларни эгаллаш уриниши ўлароқ сайловлардан олдин турли блокларга бирлашадилар. Шунинг учун сайловлардан олдин йирик партияларнинг баъзилари сайловлар олдидан бирлашишини башорат қилган бўлардим.

Савол: Сайлов олди кампанияси даврида ёки сайловдан кейин ижтимоий норозиликларнинг рўй бериши эҳтимоллари қанчалик?

Жавоб: Қирғизистон жанубида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида тўқнашувлар рўй берган боис сайлов олди кампанияси даври ва сайловдан кейин бу минтақадаги вазият таранглигича қолади, менимча. Ўзбек жамоатчилиги сайланган одамлар ва кейинчалик ҳукумат лавозимига тайинланганлар орасида этник ўзбеклар бўлишига ҳаракат қилишади. Жанубдаги қирғизлар эса, буни акси, яъни янги ҳукмат лавозиларида ўзбеклар умуман бўлмаслиги, ё жилла қурса иложи борича камроқ бўлишига ҳаракат қилади.

Бу омилдан ташқари рўйҳатга олиш билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжуд. Аввалги сайловларда таниқли сиёсатчилар рўйҳатга олинмаган ёки рўйҳатга олинганлари кейинчали сайловдан четлаштирилган. Амалдаги президент Роза Ўтунбаева 2005 йилги парламент сайловлари олдидан рўйҳатга олинган эди, лекин кейин бу қарор бекор қилинган эди. Бу эса мухолифатнинг халқ орасида тарафдорлари кўпайишига ҳисса қўшнган эди. Шунингдек, ўтмишда криминал доираларга алоқаси борлиги айтилган шахслар ҳам сайловларда қатнашишга урингани ва баъзилари сайланганига оид мисоллар бор. Бу бир томондан уларнинг номзодига қарши норозиликлар, бошқа томондан уларнинг тарафдорларининг намойишлар уюштиришига олиб келган эди. 2006 йилда сайлодва қатнашган Риспбек Ахматбаев бунга яхши мисол бўла олади.

Сайловлар билан боғлиқ муаммоларнинг кўпчилиги сайловлар тугаганидан сўнг пайдо бўлган. Бунда овоз бериш натижаларини қалбакилаштириш, сайлов органларининг нохолислиги каби айбловлар илгари сурилган.
Лекин сайловда қатншганларнинг ҳаммаси ҳам ғалаба қозона олмайди, албатта, ва ютқазганлар одатда овоз бериш нохолис бўлгани важида ўз тарафдорларини кўчага чиқишга чақиради.

Ва ниҳоят, бўлажак сайловда мағлуб бўлганларнинг кўпчилиги янги ҳукуматга мухолиф ҳаракатга бирлашишини башорат қилиш мумкин.
XS
SM
MD
LG