Линклар

logo-print

Тожикистонда собиқ Бош прокурорнинг ўғли ҳибсга олинди


Файзулло Бобохонов пора олганликда айбланмоқда.

Файзулло бир неча ҳафта олдин қўлга олинганига қарамай, унинг ҳибс этилгани, шунингдек, уйлари, автомобиллари ва бошқа мулки мусодара қилингани тўғрисидаги хабар оммага энди ошкор қилинди.

Файзулло Бобохонов 2 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда Тожикистон коррупцияга қарши кураш агентлиги ходимлари томонидан қўлга олган.

Унинг отаси, қарийиб 10 йил Тожикистон Бош прокурори бўлиб ишлаган Бобожон Бобохонов шу йилнинг январида лавозимидан бўшатилган эди.
XS
SM
MD
LG