Линклар

Покистонда 250 минг аҳоли хавфсиз жойларга кўчмоқда


Бунга Пунжоб вилоятида ҳукуматнинг масжидлар карнайлари орқали аҳолини мамлакат марказий минтақаларда дарё сувлари тошиши хавфи ҳақидаги огоҳлантируви сабаб бўлди.

БМТ маълумотига кўра, Покистонда сўнгги икки ҳафта давомида юз берган сув тошқинларидан 14 миллион аҳоли зарар кўрган.

Табиий офат оқибатида, бир ярим минг одам нобуд бўлди. Айни пайтда Покистон ҳукумати табиий офатдан жабр кўрган аҳолига ўз вақтида ёрдам кўрсата олмаяпти.

- Биз катта талафот кўрдик. Уйларимиз вайрон бўлди. Бор нарсамиз ўша ерда қолиб кетди. Бунинг устига ҳукумат ҳеч нарса қилмаяпти,- дейди Пунжоб вилоятининг Маҳмудкот қишлоғида яшовчи Малик Фаруқ Ведар.
XS
SM
MD
LG