Линклар

Қирғизистонда насронийлар қабрлари вайрон қилинди


Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги Бостери қишлоғи яқинида жойлашган православ насроний қабристонида бир нечта қабр вайрон қилинди.

Қирғизистондаги Россиялик ватандошлар координация кенгаши маълумотига асосланиб, РИА Новости ахборот агентлигининг бирдиришича, номаълум бузғунчилар қабрлар устига ўрнатилган хочлар ва хотира тошларини ағдариб ташлаган. 30дан ортиқ қабрга шикаст етказилган.

Кенгашдаги манба фикрича, “мазкур провокациядан мақсад республикада беқарор вазият юзага келтириш ва рус тилида сўзлашувчи аҳоли вакилларига маънавий босимни кучайтиришга қаратилган”.
XS
SM
MD
LG