Линклар

Тошкентда 11 нафар диндор устидан маҳкама бошланди


Тошкентнинг Собир Раҳимов туман судида 11 нафар диндор устидан маҳкама бошланди.

Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳининг билдиришича, судланаётганларнинг бари Тошкент шаҳридан бўлиб, улар ноқонуний диний ташкилот тузиш ва исломий экстремизм ғояларини тарғиб этишда айбланмоқда.

Ўзбекистонда ҳукумат назоратидан ҳоли ҳар қандай диний фаолият жиноят даражасига кўтарилган. Халқаро ташкилотлар эса Тошкент ҳукуматини диний эркинликларни чеклаётганликда танқид қилиб келади.
XS
SM
MD
LG