Линклар

logo-print

Қирғизистонда собиқ бош вазир ҳибсга олинди


Қирғизистонда мамлакатнинг собиқ бош вазири Игор Чудинов ҳибсга олинди. Шу пайтга қадар қидирувда бўлган Чудинов ўз ихтиёри билан таслим бўлгани хабар қилинмоқда.

Собиқ бош вазир коррупция, лавозимини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.

Игор Чудинов 2007-2009 йиллар оралиғида, яъни Қурмонбек Бакиев президентлиги даврида Қирғизистон вазирлар маҳкамасига раҳбарлик қилган.

Бош вазирликдан кетганидан кейин Чудинов Қирғизистон тараққиёт жамғармасини бошқараётган эди.
XS
SM
MD
LG