Линклар

logo-print

БМТ жаҳон ҳамжамиятини Покистонга ёрдам беришга чақирди


Покистонда сув тошқинларидан азият чекаётган миллионлаб одамларга ёрдам бериш БМТ учун устивор вазифадир. Бу ҳақда БМТ вакили Элизабет Бернс сешанба куни баёнот берди.

БМТ бош котибининг ўринбосари Жон Холмснинг бугун Покистонга молиявий ёрдам кўрсатиш борасида халқаро жамоатчиликка қарата мурожаат билан чиқиши кутилаяпти.

Хабарларга кўра, Британия қироличаси Елизавета II Покистондаги сув тошқинларидан зиён кўрган аҳолига ўз шахсий маблағидан хайрия қилган.

АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги ижроия директори Марк Уард Қўшма Штатлар Покистонга 20 милион қўшимча маблағ ажратилаётганини билдирди.

- Бугун биз Покистонда сув тошқинларидан азият чеккан аҳолига инсонпарварлик ёрдамларини бериш учун қўшимча 20 миллион доллар ажратаяпмиз. Ҳаммаси бўлиб бу давлатга бераётган ёрдамларимиз 50 миллион долларни ташкил этади, деди Марк Уард.

Покистонда сўнгги асрларда кузатилмаган ҳалокатли сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони бир ярим мингдан ошди, миллионлаб одам бошпанасиз қолди.

Табиий офат келтирган зарар кўлами 2004 йилдаги Ҳинд уммонидаги цунами, 2005 йил Покистонда ва бу йил Ҳаитида рўй берган зилзила оқибатларидан-да каттароқ экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG