Линклар

logo-print

ЖССТ: чўчқа гриппи буткул тугатилди


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйлаб минглаб одам ёстиғини қуритган "чўчқа гриппи" касаллиги ёки H1N1 вируси бутунлай тугатилганини расман эълон қилди.

Ушбу касаллик илк бор бир йил аввал Мексикада қайд этилган, кейинчалик бошқа давлатларга тарқалган эди.

Қатор давлатларда касалликка қарши эмлаш воситалари билан қатъий чоралар кўрилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, чўчқа гриппидан 18 минг одам ҳалок бўлган. Ташкилот раҳбарларидан бири, Кейжи Фукуда кеча Женевада қилган чиқишида гарчи чўчқа гриппи тугатилган эса-да, унинг қайта пайдо бўлиши олдини олиш ҳаракатлари тўхтамаслигини айтади.

- Пандемия тугаганига қарамай, вазиятни кузатиб боришни тавсия қиламиз. Касаллик қайта пайдо бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Айнан шунинг учун унинг олдини олиш чоралари, жумладан, эмлаш чоралари тўхтамаслиги керак, деди Фукуда.
XS
SM
MD
LG