Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:41

Гуантанамонинг энг ёш тутқуни устидан маҳкама бошланди


Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасининг энг ёш тутқуни устидан ҳарбий маҳкама бошланди.

Умар Қодир саккиз йил аввал Афғонистондаги қўлга олинганда 15 ёшда эди. У Афғонистонда АҚШ аскарини ўлдирганликда айбланмоқда. У умрбод қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

Шунингдек, ушбу ҳафта Гуантанамодаги ҳарбий комиссия Ал-Қоида раҳбари Усома бин Ладиннинг тансоқчиси деб кўрилган суданлик Иброҳим Аҳмад Маҳмуд ал-Қосий ишини кўриб чиқади.

Президент Обама Гуантанамо қамоқхонасини шу йил январигача ёпишини ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG