Линклар

Владивостокда қўлга олинган сейф ўғрилари орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор


Россиянинг Владивосток шаҳрида милиция ходимлари томонидан ўнлаб талон-тарожликни амалга оширганликда айбланаётган сейф ўғрилари қўлга олинди. Орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган жиноятчилар тўдаси жаъми 50 млн рублдан зиёд пул ўмарилганликда айбланмоқда.

Владивосток корхоналарининг офисларидан бирида ўғирланган бир нечта сейфлардан охиргисини олиб чиқиб кетаётганда қўлга тушган 24 ёшли Обиджон исмли Ўзбекистон фуқаросидан милиция ходимлари унинг шериклари яширинган жойни аниқлаган. Тезкор гуруҳ яна 4 нафар жиноятчини ҳибсга олди.

Владивосток Ички ишлар бошқармаси тарқатган хабарга кўра, 30-га яқин сейфни ўмарганликда айбланаётган бу жиноий гуруҳ таркибида яна бир нафар Ўзбекистон фуқароси борлиги айтилмоқда.

VL.ru шаҳар сайтининг маълумотига кўра, ҳозирда қўлга олинганларнинг барчаси катта миқдордаги пул гарови эвазига қўйиб юборилган.

XS
SM
MD
LG