Линклар

Россияда ёнғин ўчоқлари камайди


Россия ҳукумати мамлакат бўйлаб рўй бераётган ўрмон ёнғинлари кўлами сўнги 24 соат ичида икки баробарга қисқарганини маълум қилди.

Расмийларга кўра, бугунги кунда 93 минг гектар ҳудуд ёнишда давом этмоқда, сешанба куни бу рақам 174 минг гектар, деб эълон қилинган эди.

Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлигига кўра, мамлакат бўйлаб ҳозирда камида 600та ёнғин ўчоғи қайд этилган.

Айни пайтда Россия жамоатчилиги ҳукуматнинг мамлакат тарихида энг фожиали ва кўлами бўйича энг катта деб айтилаётган ўрмон ёнғинларини бартараф этиш борасидаги уринишларини кескин танқид қилмоқда.

Россия нашрлари, шунингдек Москва аҳолиси шаҳарни қоплаб олган тутун билан олишаётган бир пайтда пойтахт мэри Юрий Лужковнинг ўрмон ёнғинлари оқибатларини бартараф этиш ишларига раҳбарлик қилиш ўрнига таътилга чиқиб кетишини кескин танқид остига олдилар.
XS
SM
MD
LG