Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:40

Ўшда ЕХҲТ миссиясининг минтақага киритилишига қарши намойиш ўтказилди


Ўшда ЕХҲТ миссиясининг минтақга киритилишига норозилар яна кўчага чиқди.
Ўшда ЕХҲТ миссиясининг минтақга киритилишига норозилар яна кўчага чиқди.

Жанубий Қирғизистонда вазият қалтислигича қолаётганига қарамасдан, “Эл биримдиги” ёшлар ҳаракати, деб номланиши айтилаётган гуруҳ минтақага ЕХҲТ миссиясининг киритилишига қарши Ўшда норозилик намойишини ўтказди.

Ўш шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг полиция миссиясининг Қирғизистон жанубига киритилишига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди.

Шаҳар расмийларига кўра, норозилик акцияси “Эл биримдиги” ёшлар ҳаракати томонидан уюштирилган. Намойиш ташкилотчилари акцияда салкам 4000 киши иштирок этганини иддао қилмоқда. Бироқ Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси бугунги норозилик намойишида 2000 га яқин шахс қатнашганини маълум қилди.

Ўшга тўпланган норозилар “Хориж давлатларнинг Қирғизистон ички ишларига аралашишига йўл қўймаймиз” каби шиорларни кўтариб чиққан.

Хабарларга кўра, айни дамларда намойишчилар тарқаб кетган, бироқ 12 август куни ҳам намойишларни давом эттиришга ваъда берган.

Ўтган ой ЕХҲТга аъзо давлатлар қонли тўқнашувлар рўй берган Қирғизистоннинг Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятига халқаро полициячилар миссиясини киритиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Қуролланмаган полиция маслаҳатчилари миссияси асосан Қирғизистон жанубидаги кескинликни юмшатишга кўмаклашиб, қирғиз милициясига ҳар тарафлама ёрдам бериши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG